Оқўрда қароргоҳида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди онлайн томоша килиш

3 Просмотры
Adminstrator
Adminstrator
06/21/22

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Нур-Султон шаҳридаги "Отан корғаушилар" ("Ватан ҳимоячилари”) монументига гул қўйди.
Ушбу ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган қозоғистонлик жангчилар хотирасига бағишлаб бунёд этилган. Унинг баландлиги 37 метр. Монумент марказида Ватан тимсоли - она тасвирланган.
Хорижий давлатлар раҳбарлари бу ёдгорликка гул қўйиб, Қозоғистон халқига ҳурмат-эҳтиромини билдирадилар.
Оқўрда қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди.
Самимият ва ишонч руҳида ўтган учрашувда етакчилар кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон шериклигига доир кенг кўламли масалаларни, шу жумладан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кўриб чиқдилар, халқаро ва минтақа кун тартиби юзасидан фикр алмашдилар. MyTub.uz- #O'zbek tilida #Tarjima film kino seriallar # Uzbek kino #Milliy serial #Turk seriali #Films #Movie #Serial #Kino #Prikol #Prank #Video #Best #Top!

Показать больше

0 Комментарии Сортировать по

Комментариев нет

Следующий