Туркия мигрантлар устидан назоратни кучайтирмоқчи MyTub.uz

1 Просмотры

Скачать

Скачать

assal13
assal13
20 Oct 2020

Россия ва Туркия махсус хизматлари Туркия ҳудудида бўлган россиялик ҳамда марказий осиёлик “Ислом давлати” жангари гуруҳи тарафдорларини топиш ва қўлга олишда ҳамкорлик қилмоқда. Жорий йилдан бошлаб, Туркияга дам олиш учун отланган Россия ватандошларининг баъзилари мамлакатга киритилмаслиги мумкин.

Гарчи, турк матбуотида туризм соҳасига зарар етмаслик ниятида бу масала унча кўтарилмаётган бўлса-да, турк чегарачилари Шимолий Кавказ ҳамда аҳолисининг асосий қисми мусулмон бўлган Марказий Осиё мамлакатларида туғилган Россия фуқароларини кучайтирилган тартибда текширмоқда.

Исроил ва хориж давлатлари полицияси ўртасидаги алоқаларни мувофиқлаштириш билан шуғулланган собиқ полицияси Сергей Мигдалнинг айтишича, баъзи ҳолларда чегарачилар қаршисида йўловчининг иккиланиши,тер босиши, соқол қўйгани ёки асабийлаши уни тўхтатиш ва кейинчалик, уни мамлакатга киритмасликка етарли асос бўлиши мумкин.

Истанбулдаги Отатурк ахалқаро эропортининг Сибел исмли ишчиси турк чегара хизмати ходимлари Россия ҳамда Марказий Осиё давлатлари фуқароларига алоҳида эътибор қаратишини тасдиқлади. Унинг таъкидлашича, айниқса, ёлғиз ёки шериклари билан Туркияга кириб бораётган ёш эркаклар жиддий текширилмоқда ва чегарачилар бундай шахсларни четга тортиб, қўшимча саволлар бермоқда. Сибелга кўра, бундай кучайтирилган назорат тартиби 2016 йилда Отатурк аэропортида амалга оширилган террор ҳужумидан сўнг бошланган. MyTub.uz- #Films #Movie #Serial #Kino #Prikol #Prank #Video #Best #Top!

Показать больше

Следующий



0 Комментарии Сортировать по

Комментариев нет