Афғонистон, коронавирус: Қашшоқлик ўлим таҳдидидан кучлими? - BBC Uzbek MyTub.uz

24 Просмотры

Скачать

Скачать

Shoxrux
Shoxrux
07 Apr 2020

Афғонистонда коронавирусни юқтирган инсонларнинг сони 29 март куни 120 га етгани, тўрт инсон ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинди.

Пойтахт Кобулни уч ҳафтага ёпишга қарор қилинди.

Аксар дўконлар ёпилди, йўловчи автобуслари шаҳарга киритилмаяпти, одамлар ва транспорт воситалари билан тўлиб тошган чорраҳалар нисбатан бўшаб қолган.

Эронга қўшни Ҳирот шаҳри ва яна икки ғарбий вилоятга кириб чиқиш ҳам тақиқланди.

Расмийлар пандемияга йўл қўймаслик мақсадида одамларни уйларидан чиқмасликка чақирмоқдалар.

Аммо шундоқ ҳам тўлиб тошган 5 миллион аҳолиси бор Кобулда кўпчиликнинг даромади кунлик ишидан.

Бундай шароитда чеклов чораларини тадбиқ этиш осон бўлмайди.

Би-би-си Ўзбек хизмати Афғонистон шимолида яшайдиган ўзбеклардан коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақидаги фикрларини сўради.

BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda MyTub.uz- #Films #Movie #Serial #Kino #Prikol #Prank #Video #Best #Top!

Показать больше

Следующий



0 Комментарии Сортировать по

Комментариев нет